Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Кремль Чеченистон раҳбари ўрнига номзод қидирмоқда

Кремль Чеченистон раҳбари ўрнига номзод қидирмоқда

Рамзан Қодировга ошқозон ости бези некрози ташхис қўйилган. Бу ҳақда Новая Газета Европа нашри хабар бермоқда.

“Новая Газета Европа” журналистлари Рамзан Қодировга ушбу ташхис 2019 йилда қўйилганини даъво қилмоқда. Нашрнинг ёзишича, Қодиров йилига камида икки марта Москвадаги Россия президенти маъмуриятининг Марказий клиник шифохонасида мунтазам муолажалар, жумладан жарроҳлик амалиётини ўтказган. Бундан ташқари, 2020 йилнинг ёзида Қодиров коронавирусдан тузалиб, эндокрин тизими билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келган.

“Новая газета Европа” бу маълумотни қаердан олганини аниқлаштирмаган, Чеченистон ҳукумати ушбу хабарга изоҳ бермади.

Шу билан бирга, журналистларнинг маълумотларига кўра, 2023 йил сентябрь ойидан бошлаб маъмурият “Чеченистонда ҳокимиятнинг алмашинуви сценарийси”ни ишлаб чиқишни бошлаган. Нашр Қодировнинг вориси Чеченистон Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг собиқ ўринбосари, “Ахмат” махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Киритилди: 21:03 22.04.2024. Ўқилди: 4421 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!