АҚШ президенти Жо Байденнинг истеъфога чиққан маъмурияти «борган сари бепарво қадамлар» ташламоқда ва Россиянинг Украинадаги уруши юзасидан кескинликни кучайтирмоқда. Бу ҳақда Россия ОАВларига Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Песковнинг сўзларига кўра, президент Владимир Путин «биринчи навбатда Вашингтонда кетаётган маъмурият томонидан қўзғатилаётган мисли кўрилмаган кескинлашувга жавоб бериши керак».
Кремль вакили, шунингдек, Россия ядровий доктринасининг янгиланишини Украина Қуролли кучларига узоқ масофали АТАCМS ракеталарини Россияга чуқур зарбалар бериш учун қўллаш имконини берган Ғарб давлатлари учун сигнал деб аташ мумкинлигини таъкидлади.