Бугун 21 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Кредит ташкилотлари ва нобанк кредит ташкилотлари фаолиятида ахборот хавфсизлиги кучайтирилади

Кредит ташкилотлари ва нобанк кредит ташкилотлари фаолиятида ахборот хавфсизлиги кучайтирилади

“Киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-964-сон, 20.09.2024 й.) қабул қилинди.

⚡️ Қонунга кўра, Марказий банк фаолиятини тартибга солувчи, банклар, нобанк кредит ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, электрон ҳукумат фаолиятида ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни таъминлаш белгиланмоқда.

✅ Шунингдек, автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш ва банк сири соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

📁 Жумладан, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, Марказий банк микромолия ташкилотлари, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари , шунингдек банклар, тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, валюта биржаларининг ҳамда кредит бюроларининг фаолиятида ахборот хавфсизлигига ва киберхавфсизликка таҳдидларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўради.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Киритилди: Бугун 13:59. Ўқилди: 230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!