Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Коутиньо «Бавария»да! У қайси рақамда ўйнайди?

Коутиньо «Бавария»да! У қайси рақамда ўйнайди?

«Барселона» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо «Бавария»да тиббий кўрикдан ўтиш ва шартнома имзолаш учун Мюнхенга келди.

Маълум бўлишича, 27 ёшли хавбек янги жамоасида 10-рақамда ўйнайди.

Немислар бир йиллик ижара учун «Барса»га 8,5 млн евро тўлашгани айтилмоқда. Шунингдек, Филиппенинг 1 йиллик маоши – тахминан 12 млн евро ҳам харидор клуб зиммасида бўлади.

Клублар ўртасидаги келишувда «Бавария» Коутиньони 120 млн еврога тўла трансфер қилиш ҳуқуқига эгалиги қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, «Барса» бразилиялик яримҳимоячини 2018 йил январида «Ливерпуль»дан 120 млн еврога сотиб олган, харид битимида яна 40 миллион евро бонус шаклида тўланиши мумкинлиги белгиланган эди.

 

Киритилди: 23:03 18.08.2019. Ўқилди: 1801 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!