Буюк Британияда Жанубий Aмерикадан тарқалган коронавируснинг лямбда штаммини юқтириш ҳолатлари қайд этилди, деб хабар беради Aнглия жамоат соғлиқни сақлаш агентлиги.
Лямбда варианти дастлаб Перу, Чили, Эквадор ва Aргентинада 2020 йил охирида аниқланди. Патогеннинг ушбу версиясида юқумлилик даражасига таъсир қилувчи бошоқли оқсил таркибидаги бир нечта мутациялар мавжуд деб тахмин қилинади. Ҳозирча олимларда янги штамм CОВИД-19 нинг янада оғир йўлини қўзғатиши ёки вакциналар таъсирини сусайтириши тўғрисида ҳеч қандай далил йўқ.
Шу билан бирга, шифокорлар юқори иситма, доимий йўтал, ҳид ва таъмнинг йўқолиши ёки ўзгариши каби аломатларга эътибор беришни тавсия қилишди.