Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Коронавируснинг NeoCoV штамми пайдо бўлдими?

A A A
Коронавируснинг NeoCoV штамми пайдо бўлдими?

Хитойлик олимлар коронавируснинг янги тури - NeoCoV аҳолига кириб бориши хавфи борлигини маълум қилди. Унинг пайдо бўлиши аввалроқ Жанубий Африка Республикасида қайд этилган. Бу ҳақда "РИА Новости" хабар тарқатмоқда.

«Ушбу вируслар тарқалиши ва уларнинг одамларга таъсир қилиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, диққат билан кузатиш керак», — дейилади баёнотда.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, вирус инсон танаси билан ўзаро таъсир қилиш учун маълум бир мутацияга муҳтож, шунинг учун ҳозирда вируснинг ушбу кўриниши фақатгина кўршапалакларгагина таҳдид солмоқда.

Шунингдек, тадқиқот ҳозирда фақатгина тахминий ҳолатда эканлиги кўрсатилган: келажакда буни экспертлар кузатишлари керак.

Аввалроқ ЖССТнинг Европа бўйича минтақавий директори Ханс Клюге COVID-19 пандемияси омикрон-штаммидан кейин тугаши мумкинлигини айтиб ўтганди.

Киритилди: 01:08 27.01.2022. Ўқилди: 3654 марта. Фикрлар сони: 6 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!