Коронавируснинг "Буюк Британия" тури АҚШда март ойига қадар энг кенг тарқалган штаммга айланиши мумкин.
Бу ҳақда “Financial Times” АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказига асосланиб хабар берди.
Таъкидланишича, ҳозирга қадар АҚШнинг 15 штатида ушбу турдаги коронавирусга оид 88 та ҳолат қайд этилган.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, "Буюк Британия" штаммига чалинганлар сони "2021 йил бошида жуда кўпаяди ".