Бугун 19 март, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Коронавирусни тарқатган аёл: "Мени ўлдиринг, лекин оиламга тегманг, илтимос" (ВИДЕО)

Коронавирусни тарқатган аёл: "Мени ўлдиринг, лекин оиламга тегманг, илтимос" (ВИДЕО)

Украинанинг Чернигов вилоятида яшовчи аёл қишлоқдошларига видеомурожаат ёзиб, унда улар орасида коронавирус тарқалишида айбига иқрор бўлиб, кўз ёшлар билан кечирим сўради. Ушбу видео YouTube тармоғида пайдо бўлди. Бу ҳақда "sof.uz" ёзмоқда.

"Обозреватель" порталига кўра, эпидемия авж олган пайтда аёл Италиядан қайтиб келган, аммо у ўзини изоляция қилиш чораларига риоя қилмаган ва турли тадбирларда фаол иштирок этган. Натижада у болалари ва невараларига, шунингдек, кўплаб қишлоқдошларига коронавирусни юқтирди.

"Эшитишимча, сиз менинг уйимни ёқиб юбормоқчи экансиз, болаларим ва невараларимга тажовуз қилиб жисмоний куч ишлатмоқчисиз. Мен бугун даволаниб келдим, болаларим ҳам даволанди, уларни ўлдирманг. Aгар хоҳласангиз, мени ўлдиринг, йўқ қилинг, лекин оиламга тегманг, илтимос. Сизлардан кечирим сўрайман", дейди видеода аёл кўз ёш тўккан ҳолда.

Унинг сўзларига кўра, у ва унинг оила аъзолари озиқ-овқат сотиб олиш учун уйдан чиқолмайди, ҳозирда улар қолган маҳсулотларни ва макарон истеъмол қилишмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Украинада коронавирус инфекциясининг 475 ҳолати қайд етилган, уларнинг 59 таси Чернигов вилоятида. Мамлакатда инфекциянинг ўнта ҳолати ҳалокатли бўлган.

Киритилди: 11:01 30.03.2020. Ўқилди: 35549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!