Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Коронавирусни енгиб бўлмайди — олимлар

A A A
Коронавирусни енгиб бўлмайди — олимлар

Коронавирус инфекцияси — Covid-19 енгилмас. Миннесота университети олимлари шундай хулосага келишди.

Хабарингиз бор, декабр ойида Хитойда коронавирус инфекцияси тарқала бошланди. Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича вирус юқтирганлар 15,4 миллиондан ошган.

Яқинда Миннесота (AҚШ) университети олимларининг хулосасига кўра, коронавирусни ҳеч қачон бутунлай енгиб бўлмайди, чунки у инсон танасига мослашади. Уларнинг фикрига кўра, вакцина вируснинг тарқалишини чеклайди, аммо одамларда узоқ муддатли иммунитет шаклланиши даргумон — у бир неча ойдан бир неча йилгача ишлайди, чунки антитаначаларнинг ҳимояси вақт ўтиши билан заифлашади. Шу сабабли SARS-CoV-2 коронавируси инсоният билан, иммунитет танқислиги вируси ва оддий совуқ вируслар билан бирга яшайди. Aммо олимлар келажакда янада самарали вакцина ишлаб чиқарилиши мумкинлигини тан олишди.

Киритилди: 11:46 24.07.2020. Ўқилди: 10317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар