Республика махсус комиссияси қарори билан уйида даволанаётган коронавирус беморларини поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари орқали бепул дори-дармонлар билан таъминлаш белгиланди.
Уйда даволанаётган фуқароларга тарқатиладиган бепул дорилар:
💊 «Гидроксихлорохин», «Азитромицин» — антибактериал восита ҳисобланади, фақат шифокор кўрсатмаси билан қўлланилади,
💊 «Парацетамол» — ҳарорат кўтарилганда қабул қилиш учун,
💊 «Аскорбин кислотаси» (Витамин С) — иммун тизимини яхшилаш учун
📎 Шунингдек, қутичада 10 дона тиббий ниқоб ҳам бор.