Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Коронавирусга чалинганлар шифохонасида ёнғин чиқди, 5 киши ҳалок бўлди

Коронавирусга чалинганлар шифохонасида ёнғин чиқди, 5 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Ражкот шаҳрида (Гужарот штати) коронавирусга чалинганларни даволашга ихтисослашган шифохонада чиққан ёнғинда 5 бемор ҳалок бўлди. 

Бахтсиз ҳодиса 27 ноябрга ўтар кечаси юз берган. Ёнғин шифохонанинг жонлантириш бўлимида чиққан. Воқеа вақтида бу ерда 11 бемор бўлган. Улардан 6 нафарини қутқариб қолишга муваффақ бўлинган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга қисқа туташув сабаб бўлган.
 
Ҳаммаси бўлиб шифохонада 33 нафар бемор даволанаётган эди. Эвакуация қилинган беморлар шаҳардаги бошқа шифохоналарга ўтказилган.

Киритилди: 12:24 27.11.2020. Ўқилди: 2887 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!