AҚШ президенти Дональд Трампнинг коронавирус инфекциясида уч кунлик даволаниши нархи 100 минг доллардан ошди. Ушбу баҳо чоршанба куни The New York Times. томонидан чоп этилди.
Нашр ўз ҳисоб-китобларида коронавирусга қарши тестлар, антитаначаларга асосланган турли зардоблар ва Уолтер Рид тиббиёт марказига жойлаштириш нархини ўз ичига олган. Шунингдек, газета президентни вертолётда Оқ уйдан марказга олиб бориш ва ортга қайтаришни ҳисобга олган, деб ёзади ТAСС.
Эслатиб ўтамиз, 2 октябрга ўтар кечаси Трамп рафиқаси билан коронавирусга чалинганини эълон қилганди.