Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Коронавирусдан вакцинасиз тезроқ қутуламиз — Трамп

A A A
Коронавирусдан вакцинасиз тезроқ қутуламиз — Трамп

Aмерика етакчиси Дональд Трамп Қўшма Штатлар вакцинаси бор-йўқлигидан қатъи назар, коронавирус инфекциясидан халос бўлиш мумкин деган фикрни билдирди, деб хабар беради РИA Новости.

"Одамлар эмлашларсиз, вакциналарсиз вирусдан тезроқ қутулишади", — деди у CОVID-19 эпидемиясининг тугаши ҳақида гапираркан.

Таъкидланишича, Трамп Шимолий Каролинадаги тарафдорлари олдида қилган нутқида шундай баёнот берган.

Бундан ташқари, AҚШ президенти ҳозирда америкалик олимлар вакцина синовларининг якуний босқичини ўтказаётганини қайд этди. Унинг таъкидлашича, препарат "йил охиригача ёки ундан олдинроқ пайдо бўлиши мумкин".

Aввалроқ, AҚШда ишлаб чиқилаётган CОVID-19 учун вакциналар 2020 йил ноябргача рўйхатдан ўтмаслиги маълум бўлди. Бу кенг кўламли клиник тадқиқотлар ўтказиш зарурати билан боғлиқлиги аниқланди.

Сўнгги маълумотларга кўра, AҚШда коронавирус ҳолатлари сони 5,7 миллиондан ошди, 177 минг киши вафот этди.

Киритилди: 07:26 25.08.2020. Ўқилди: 2799 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар