Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Коронавирусдан ўлим хавфини камайтирувчи "манба"

A A A
Коронавирусдан ўлим хавфини камайтирувчи "манба"

Америкалик олимлар коронавирусдан ўлим даражасини сезирали даражада камайтирувчи омилни айтишди. Бостон Тиббиёт мактаби тадқиқотчилари ўз илмий ишларини  PLOS ONE журналида эълон қилишди.

Мутахассисларнинг фикрича,  қонида етарли даражада D витамини бўлган беморлар орасида коронавирусдан ўлим даражаси сезиларли даража кам бўларкан. Текширишлар натижасига кўра,  қирқ ёшдан ошган, бироқ, қонида етарли даражада D  витамини  бўлган беморларда ўлим кўрсаткичлари бошқаларга нисбатан 51,4  фойизга камроқ экани аниқланган. Олимлар D  витамини цитокинлар ҳужуми асоратларининг олдини олишда ҳам ёрдам беришини айтишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, D витамини сут ва сут маҳсулотларида, балиқ ёғи, увилдириғи (икраси)  ва жигарида, тухум сариғида, картошкада, петрушкада ва бошқа кўплаб маҳсулотларда учрайди. Шунингдек, қуёш нурида етарли даражада тобланиш ҳам организмда D витаминини ҳосил қилиши аниқланган.

Илгарироқ,  Рокфеллер университети (АҚШ) олимлари  COVID-19 билан боғлиқ ўлим ҳолатлари асосан иммун тизимининг бузилиши билан боғлиқ эканини айтишганди. Тадқиқотчиоар хулосасига кўра, COVID-19 нинг оғир формасига чалинган беморлар текшириб кўрилганда, уларнинг  3,5 фоизида  вирусларга қарши ҳимояда иштирок этувчи генлар мутацияга учрагани аниқланган.

Киритилди: 15:35 27.09.2020. Ўқилди: 3025 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!