Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Коронавирусдан нега айнан Италияда энг кўп одам ўлгани айтилди

Коронавирусдан нега айнан Италияда энг кўп одам ўлгани айтилди

Италия соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга чалинганларда ўлим ҳолати кўплигининг сабаби сифатида қишнинг илиқ келганлиги учун шамоллаш (грипп) мавсуми осон ўтгани билан изоҳлади. Бу ҳақда Италия эпидемиологлар ассоциация журналида хабар берилди.

Маълум қилинишича, шамоллаш туфайли бу мавсумда аввалгиларга қараганда камроқ одам вафот этган. Мамлакат шимолидаги фарқ 6 фоизни. марказидаги фарқ эса 3 фоизни ташкил қилган.

Шу сабабли, шамоллаш мавсумидан осон ўтиб олган 65 ёшдан катта инсонлар коронавирус пандемиясига чалиниши эҳтимоли юқори бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Италияда коронавирусдан касалланганлар 110 мингдан ошиб кетган, вафот этганлар эса 13 155 кишини ташкил қилмоқда.

Киритилди: 16:01 02.04.2020. Ўқилди: 5549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!