Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Коронавирусдан кейинги туризм: тахминлар ва қарашлар

Коронавирусдан кейинги туризм: тахминлар ва қарашлар

Мутахассислар COVID-19 пандемиясидан кейин дунё туризмининг келажагини тахмин қилишди. Бу ҳақда “Forbes” Америка сайёҳлик уюшмаси президенти Рожер Довнинг сўзларига асосланиб ёзмоқда.

Мутахассиснинг таъкидлашича, бутун дунё бўйлаб онлайн брон қилиш соҳасида инқироз юзага келади. Масалан, “Expedia” паст талаб туфайли аллақачон жиддий йўқотишларни бошдан кечирмоқда.

Компаниялар ходимларни қисқартиришга мажбур бўлишади, қачон иш жойлари қайта тикланиши эса номаълум.

Аммо “Airbnb” каби хусусий ижара ташкилотлари яхшироқ ҳолатда бўлиши мумкин. Ваҳоланки, коронавирус пандемиясидан кейин одамлар бир неча ҳафта давомида хусусий уйлар ва меҳмонхоналарни танлашади.

Бундан ташқари, коронавирус круиз компанияларига ҳам жуда салбий таъсир кўрсатиши кутилмоқда. Бунинг сабаби ҳам инфекция хавфи бўлади.

 

 

 

 

Киритилди: 11:13 04.04.2020. Ўқилди: 2149 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!