Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Коронавирусдан бир кунда 73 киши вафот этди

A A A
Коронавирусдан бир кунда 73 киши вафот этди

Хитойда коронавирус қурбонлари ва у билан касалланганлар сони ортмоқда.

5 февраль ярим тунига кўра, коронавирусдан бир кунда 73 киши вафот этиб, қурбонларнинг умумий сони 563 нафарга етди. Касалланганлар эса 28018 кишини ташкил қилмоқда, 1153 киши соғайиб кетган.

Қурбонларнинг деярли ҳаммаси – 549 киши вирус тарқалиш ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинциясига тўғри келмоқда.

Бир кун аввал коронавирусдан 24,3 минг киши касаллангани, 490 киши вафот этгани маълум қилинганди.

Киритилди: 09:40 06.02.2020. Ўқилди: 3178 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар