Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Коронавирус янги "америкача" тури пайдо бўлиши мумкин

A A A
Коронавирус янги "америкача" тури пайдо бўлиши мумкин

АҚШда  коронавируснинг ўзига хос, юқумли версияси пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Оқ уйнинг CОVID-19 муаммоси билан шуғулланадиган ишчи гуруҳи ҳисоботида айтилган, деб хабар берди CNN.

Ушбу куз ва қишда коронавирусга чалинганлар сонининг ошиши вирус тарқалишини икки баравар тезлаштирди, деди мутахассислар.

"Бу АҚШда ҳам коронавируснинг янги тури пайдо бўлиши мумкинлигини англатади", дейилади хабарда.

Ишчи гуруҳ мутахассисларининг фикрига кўра, янги "америкача" штамм кўпроқ юқумли бўлиши мумкин.

Киритилди: 16:45 09.01.2021. Ўқилди: 2643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда