Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Коронавирус: Хитойда рақамлар яшириляптими?

Коронавирус: Хитойда рақамлар яшириляптими?

Хитойда охирги 24 соат ичида фақат битта хитойлик коронавирус билан касалланган. Бу ҳақда Хитой соғлиқни сақлаш давлат қўмитасига таяниб, "Интерфакс" хабар бермоқда.

Жами 31 та юқтириш ҳолати аниқланган, улардан 30 таси чет элдан келган одамлардир. Айни пайтда 2,4 минг киши Хитой шифохоналарида қолмоқда, 633 беморнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

29 март куни Хитой ҳукумати коронавирус эпидемияси тугаганлигини эълон қилди. Маълум бўлишича, мамлакатда инфекциянинг тарқалиши тўхтатилган.

22 март куни, Хитойда бир неча ўн минглаб коронавирус юқтирилганлиги, симптомлар йўқлиги сабабли расмий статистикага киритилмаганлиги ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда маҳаллий матбуот ҳукуматнинг ёпиқ маълумотларига таяниб ёзди. Шундай қилиб, мухбирларга кўра, Хитойдаги касалланганлар 125 мингга етиши мумкин.

 

Киритилди: 09:56 30.03.2020. Ўқилди: 3528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!