Англиянинг Катта Манчестер округидаги Прествитит шаҳрининг кекса фуқаролари коронавирус пандемияси туфайли бир-бирларини яхши кўришларини тушунишди ва бирга яшай бошлашди. Бу ҳақда "The Sun" хабар бермоқда.
97 ёшли уруш қаҳрамонлари Роберт Уолш ва Лилиан Гранди 2019 йил ноябрь ойида Хотира кунида учрашишди. Уолш сув ости кемасида хизмат қилган, Гранди эса қирувчи ускуналар ясашга ёрдам берган. Улар танишигач, ҳафтасига уч марта учрашишни бошладилар.
Пандемия бошланганда Уолш ва Гранди бир-бирисиз яшай олмасликларини тушунишди, шунинг учун қаттиқ изоляция режими жорий этилишидан олдин муносабатларни жиддийлаштиришга қарор қилишди. Нафақахўрлар бирга яшашлари кераклигини тушунишди.
Энди эр-хотин карантин пайтида уруш қўшиқларини биргаликда куйлашади, вақтларини бирга ўтказишади.
Уларнинг ҳар бири бир вақтлар уйланган, лекин бева қолишган.
"Мен уни абадий севиб қолдим. Биз ушбу даҳшатли вируснинг яхши томонларини топдик: энди биз биргамиз ", деб тан олди Уолш.