Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Коронавирус! Токиодаги Олимпиада ўйинлари ўтказиладими?

A A A
Коронавирус! Токиодаги Олимпиада ўйинлари ўтказиладими?

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) вице-президенти Жон Коутснинг айтишича, Токиода ёзги Олимпиада ўйинлари коронавирус пандемиясига қарамай бўлиб ўтади. 

«Олимпиада бўлиб ўтади. У 2021 йил 23 июлда бошланади. Бу CОVID-19 ни мағлуб этган ўйинлар бўлади», – деди Коутс. Унинг таъкидлашича, мезбон Япония жиддий хавфсизлик муаммосига дуч келади.

Коутснинг айтишича, ўйинларга спортчилар, шу жумладан коронавирус билан боғлиқ вазият ташвишли бўлган мамлакатлардан келади, аммо бу мусобақани ташкил этишга халақит бермаслиги керак.

23 июл куни ХОҚ Токиода олимпиадани томошабинларсиз ўтказиш ҳақида ўйлаётгани ҳақида хабар берилган эди. Шу билан бирга, қўмита президенти Томас Бахнинг айтишича, ҳеч ким мусобақанинг ушбу форматда ўтказилишини истамайди.

Киритилди: 13:30 07.09.2020. Ўқилди: 2330 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда