Тожикистон Россия ва бошқа мамлакатлардан, шунингдек, халқаро ташкилотлардан COVID-19 нинг олдини олишда ёрдам беришни сўрамоқда, дея хабар берди РИА Новости.
"Тожикистоннинг мурожаати аллақачон Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигига юборилган ва кўриб чиқилмоқда", - деди манба.
Қайд этилишича, Тожикистон тиббий ходимлар учун ниқоблар, махсус халатлар ва ҳимоя кийимларини, шунингдек, коронавирусни аниқлаш учун синовлар тақдим этишни сўраган.
1 апрель куни ЖССТнинг Тожикистондаги вакили Галина Перфильева мамлакатда коронавирус йўқлигини эълон қилди ва аҳолидан гигиена қоидаларига риоя қилишни ҳамда гавжум жойларга бормасликни сўради.