Сергели туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳудудида Сергели туманида истиқомат қилаётган фуқароларни коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш, касалликни барвақт олдини олиш, даволаш жараёнларини амалга ошириш мақсадида, 250 ўринга мўлжалланган тез ёрдам шифохонасини битказиш ишлари якунига етказилмоқда. Бу ҳақда Сергели тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу ишларни уюшган ҳолда ташкил этишда Сергели тумани ҳокимлигининг мутасадди ходимлари, туман ободонлаштириш бошқармасидан бириктирилган ишчи-хизматчилар ҳам фаол иштирок этмоқдалар.