Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Коронавирус қурбонлари 304 нафарга етган

A A A
Коронавирус қурбонлари 304 нафарга етган

Хитой Халқ Республикаси давлат соғлиқни сақлаш қўмитасининг сўнгги маълумотларига кўра, 2019-nCov коронавируси юқиши оқибатида юзага келган пневмониядан вафот этганлар сони 304 нафарга етган, шунингдек 14 380 киши вирусдан зарарланган. Бир кун ичида яна 2590 кириши вирусни юқтириб олгани аниқланган. 2110 киши оғир аҳволда қолмоқда, 328 киши тузалган.

ХХРдан ташқарида яна 100га яқин вирусдан зарарланиш ҳолатлари аниқланган.

Филиппинда январь ойида Ухандан рафиқаси билан келган 44 ёшли хитойлик вафот этди. У вирусни Хитойдалигида юқтириб олган, ўзини ёмон ҳис қила бошлагач Маниладаги шифохонага ётқизилганди. Унинг аҳволи барқарор бўлиб турганди, сўнгги 24 соат ичида эса оғирлашиб вафот этган. Бу Хитой ҳудудидан ташқаридаги илк ўлим ҳолати бўлди. Мамлакат ҳукумати Хитойнинг Маниладаги элчихонаси билан доимий алоқада бўлиб турибди. Марҳумнинг жасади катта эҳтимол билан куйдирилади.

Ҳозирда у билан бир рейсда келган йўловчилар, у билан муомила қилган одамлар - меҳмонхона ходимлари, таксичилар ва бошқалар ҳақидаги маълумотлар тўпланмоқда.

Янги вирусдан зарарланганлар сони аллақачон 2003 йили 25дан ортиқ давлатга тарқалган атипик пневмония (SARS) туфайли юзага келган эпидемия вақтида зарарланганлар сонидан ортиб кетган. Аммо ўлим ҳолатлари нисбатан кам.

Шу билан биргаликда, Ҳонгконг университетидаги эпидемиологлар вирусни юқтирганларнинг асл сони расмий статистикадан фарқ қилиши мумкинлигини айтишмоқда. Уларнинг фикрича, Уханда 75 мингдан ортиқ киши мазкур вирусдан зарарланган бўлиши мумкин.

Ҳонгконгдаги шифохоналар ходимлари беш кунлик иш ташлашди, улар ҳукумат Хитой билан чегарани вақтинча ёпишини талаб қилишмоқда. Ҳозирча Ҳонгконг ҳукумати бундай чора қўлламади ва ЖССТ тавсияларига амал қилмоқда.

Киритилди: 21:35 02.02.2020. Ўқилди: 2991 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар