Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Коронавирус! Қозоғистонда кучайтирилган карантин чекловлари тикланади

Коронавирус! Қозоғистонда кучайтирилган карантин чекловлари тикланади

Қозоғистон коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун қатъий карантин чекловларини қайтаради. Тегишли кўрсатмани мамлакат президенти Қосим-Жомарт Токаев берган, деб хабар беради "Спутник Қозоғистон".

Токаев амалдорларга икки кун ичида "шу йилнинг март-май ойларидаги каби қаттиқ карантин жорий этиш тўғрисида" таклиф ишлаб чиқиш ва топширишни буюрди. "Бош вазир бошчилигидаги давлат комиссияси пандемияга қарши қарорларни ишлаб чиқиши ва марказлаштирилган назоратни таъминлаши керак", — деди Токаев йиғилишда.

Президент коронавирус атрофидаги вазиятни уруш билан таққослади. “Биз, аслида, умуман бошқа қоидалар қўлланиладиган урушдамиз. Булар фестиваллар ва форумлар эмас. Бу мутлақо бошқача бошқарув услубини, чиндан ҳам инқирозга қарши курашни талаб қилади”, — деди Токаев.

Қозоғистон раҳбари қўшимча равишда коронавирусга қарши кураш бўйича вазифалар етарлича бажарилмаганини қўшимча қилди. Шу муносабат билан Чимкент, Aқтўбе ва Павлодар вилоятлари раҳбарларига танбеҳ берилди. Нур-Султон ва Олмаота шаҳарлари ҳокимлари ҳайфсан олди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда 21 мингдан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, 13 минг киши тузалиб, 183 бемор вафот этган. 16 мартдан 11 майгача мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий қилинди.

Киритилди: 18:20 29.06.2020. Ўқилди: 2235 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!