Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Коронавирус! Қашқадарёдаги беморларнинг аҳволи қандай?

A A A
Коронавирус! Қашқадарёдаги беморларнинг аҳволи қандай?

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматига кўра, айни пайтда Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекцияси аниқланган 6 нафар бемор даволанмоқда. Беморларнинг умумий аҳволи ҳамон ўрта оғир даражада.

Вилоят бўйича жами 338 нафар фуқаро стационар, 4918 нафар фуқаро уй шароитида карантинда сақланмоқда (8 апрель соат 18:00 ҳолатида).

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги кеча, 8 апрель соат 15:30 ҳолатида доимий рўйхатдан ўтган яшаш манзили бўйича Қашқадарё вилоятидан жами 18 нафар шахсда коронавирус инфекцияси қайд этилганини маълум қилган эди.

Киритилди: 15:05 09.04.2020. Ўқилди: 4790 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар