Оқ Уй Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби янги коронавирусни юқтирганлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
Дональд Трампнинг маслаҳатчисининг сўзларига кўра, Россия раҳбари ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда.
Маълум бўлишича, АҚШ президенти ўтган ҳафта Путин билан гаплашган. Ўшанда Россия раҳбари "яхши кайфиятда бўлган ва ўзини яхши ҳис қилган".
"Бу қаттиқ вирус, ҳатто Оқ Уй вакиллари ҳам касал бўлишган", дейди у.