Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия раҳбари Владимир Путин ва унинг америкалик ҳамкасби Дональд Трамп ўртасидаги муносабатлар кескинлашгани ҳақидаги гап-сўзларга жавоб қайтарди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
"Уларнинг муносабатлари яхши. Доимо шундай бўлган", деди у.
Лавровнинг таъкидлашича, турли учрашувлардаги суҳбатлар ва шахсий алоқалар доимо ҳурмат ва ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
Икки давлат раҳбарларининг ўзаро ҳамкорлигига мисол сифатида у Россия ва АҚШнинг энг йирик хусусий компаниялар раҳбарларидан таркиб топган Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш ва экспертлар кенгашини тузиш каби тадбирларни келтирди.
Бундай келишувлар киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорликни қайта тиклаш самарасидир, дея қўшимча қилди у.