Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Коронавирус: Лолалар мамлакатида 400 млн туп гул йўқ қилинди

A A A
Коронавирус: Лолалар мамлакатида 400 млн туп гул йўқ қилинди

Нидерландиядаги гулчилик компаниялари коронавирус пандемияси шароитида гулга бўлган талаб пасайганлиги сабабли 400 миллион туп гулни йўқ қилишга мажбур бўлди. 

Йўқ қилинган гуллар орасида 140 миллионлик голланд лолалари ҳам бор.

Катта зарар кўраётганлар фақат гул етиштирувчилар ва гул дўконлари эгаларигина эмас. Мамлакат шунингдек, йилнинг бу даврида Голландиянинг энг оммабоп диққатга сазовор маскани – Лисседаги лолазорларни кўриш учун келадиган туристлардан маҳрум бўлди. 

Нидерландиядаги "Кёкенхоф" қироллик гуллар боғи бу йил эшикларини очмади, бу 25 миллион доллар зарар дегани.

Охирги маълумотларга кўра, Нидерландияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар 25,5 мингдан ошган, 2737 киши вафот этган.

Киритилди: 20:45 13.04.2020. Ўқилди: 5358 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!