Италияда коронавирус туфайли келиб чиққан CОВИД-19 пневмониясидан вафот этганлар сони 13 мингдан ошди.
Бу ҳақда Италия Фуқаро мудофааси раҳбари Анжело Боррелли маълум қилди.
Ўлганлар сони кунига 727 га кўпайган ва умумий ҳисобда 13155 ни кишини ташкил этган. 110,5 минг киши эса вирусни юқтириб олган.
Шу билан бирга, Борелли Италия вазиятни аста-секин барқарорлаштираётганини таъкидлади. Хусусан, қайд этилишича, кунлик ўлим сони аста-секин камаймоқда.
Айни дамда Италия коронавирусдан энг кўп зарар кўрган давлатлардан биридир.