Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Коронавирус ҳаво орқали ҳам юқиши айтилмоқда

Коронавирус ҳаво орқали ҳам юқиши айтилмоқда

Янги коронавирус ҳаво орқали юқиши мумкин, деб ёзади "Nature".

Нашрнинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда ушбу назариянинг ишончли далиллари йўқ. Масалан, ЖССТ тасарруфидаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлар бўйича дастур директори Майкл Раян ҳаво орқали инфекцияни асемптоматик ташувчилардан юқтириш эҳтимоли борлигини таъкидлади, аммо инфекциянинг 90 фоиздан кўпроғи касаллик белгилари бўлган одамларнинг томчилари орқали содир бўлади.

Бироқ, мутахассислар коронавируснинг юқиши кутилганидан тезроқ ва сезилмайдиган тарзда содир бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Тадқиқотчилар йиллар давомида зарур далилларни тўплаб бўлишганида кўп одамлар ўлиб кетиши мумкин, деб ёзади мақола муаллифи.

"Ушбу йўналишда ишлайдиган олимларнинг фикрига кўра, вируснинг ҳаво орқали тарқалишига шубҳа йўқ", деди Брисбендаги Квинсленд Технология университети юқумли касалликлар бўйича мутахассиси Лидия Моравска.

"Агар коронавирус ҳаво томчилари орқали юқадиган бўлса, вирус зарралари вақт ўтиши билан ёпиқ жойларда тўпланиб қолиши ёки жуда катта масофаларга етказилиши мумкин", дейди Гонконг университетининг эпидемиологи Бен Ковлинг.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, йўталиш ёки ҳансираш пайтида одамлар одатда оғизларини ёпадилар. Шундай қилиб, коронавирусга чалинган одамнинг аксирганидан кўра шу одам билан шунчаки суҳбатлашиш хавфлироқ бўлиши мумкин.

Хуллас, олимлар коронавирус ҳаво орқали юқиши мумкинлигини истисно қилмаган ҳолда ҳавони тез-тез тозалаб, алмаштириб туришни тавсия қиладилар.

Киритилди: 17:05 04.04.2020. Ўқилди: 4887 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!