Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Коронавирус! Германияда вафот этганлар сони ошиб бормоқда

Коронавирус! Германияда вафот этганлар сони ошиб бормоқда

Германияда янги турдаги коронавирус қурбонлари сони 8 мингдан ошди, Федерал соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибига кирувчи ва мамлакатда CОВИД-19 касаллиги бўйича статистик маълумотларни олиб борувчи Роберт Кох институти маълумотларига кўра, 175 мингдан ортиқ одам вирус юқтирган.

Манбага кўра, сўнгги бир кун ичида Германияда коронавирус билан касалланган 72 бемор вафот этган, шу сабабли мамлакатда вафот этганлар сони 8007 кишига етган.

Германияда эпидемия бошланганидан бери CОВИД-19га чалинганлар 175,210 нафарни ташкил этди, охирги 24 соат ичида 513 та янги инфекция қайд этилди. Институт маълумотларига кўра, Германияда 155 мингдан ортиқ бемор тузалган.

Киритилди: 12:11 19.05.2020. Ўқилди: 2528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!