Францияда коронавирусга чалинганлар сони 16 972 нафарга кўпайиб, яна рекорд натижага етди.
Эпидемия бошлангандан буён Францияда умумий касалланганлар сони 606 625 кишига етди. Жами 32 198 нафар бемор COVID-19 туфайли ҳаётдан кўз юмди.
Аввалги антирекорд 24 сентябрь куни қайд этилган — 16 мингдан зиёд. Ўтган ҳафта шифохоналарга жами 4087 киши тушган, улардан 849 нафари реанимацияда.
Эслатиб ўтамиз, янги типдаги коронавирус инфекцияси чақирган COVID-19 пневмонияси тарқалиши илк бор 2019 йил декабрь ойида Хитойнинг Ухань шаҳрида қайд этилган. 11 март куни ЖССТ пандемияни эълон қилди.