Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Коронавирус бутун Хитойни “забт этди”

A A A
Коронавирус бутун Хитойни “забт этди”

 Инсоннинг янги турдаги коронавирус билан касалланишининг биринчи тасдиқланган ҳолати Хитойнинг Тибет автоном вилоятида қайд этилди. Бу ҳақда Григорий Березкинга тегишли бўлган РБК Хитой соғлиқни сақлаш давлат қўмитасининг баёнотига асосланиб хабар берди.

Маълум қилинишича, вирус мамлакатнинг барча ҳудудларига, шу жумладан провинциялар, автоном ва махсус маъмурий вилоят ва марказий тасарруфдаги шаҳарларга тарқалди.

30 январь куни эрталабга қадар Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 170 кишига етди, юқтирганлар сони 7,7 мингдан ошди. 170 бемор ушбу касалликни тўлиқ енгишга муваффақ бўлишди, улар аллақачон уйларига юборилган.

 

Киритилди: 11:24 30.01.2020. Ўқилди: 5779 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар