Киевда охирги суткада коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 214 кишигача кўпайди, улар орасида уч киши ўлди, 12 киши тузалди, деди Украина пойтахти мери Виталий Кличко.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кличко Киевда 189 киши коронавирус билан касалланганлигини айтганди.
"Бугунги кунда пойтахтда 214 та тасдиқланган CОВИД-19 ҳолати мавжуд. Киевда касал бўлганлар сони сўнгги бир кунда 25 кишига кўпайди. Булар 23 ёшдан 65 ёшгача бўлган 15 аёл ва 17 дан 68 ёшгача бўлган 10 эркак. Яна икки шифокор ҳам вирус юқтирган", – деди Кличко телеграм каналида.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Украинада коронавирус ҳолатларининг умумий сони 1096 кишини ташкил этади, улардан 28 нафари вафот этган, яна 23 бемор даволанган.