Коронавирус пандемияси туфайли АҚШ иқтисодиёти тарихдаги энг йирик зарбага дуч келади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчиси Кевин Хассетт хабар берди.
"Бу жуда қийин вазият", деди Трампнинг маслаҳатчиси.
У апрель ойида ишсизлик даражаси 1930-йиллардаги Буюк депрессия даражасига яқинлашиши мумкинлигини (пандемиядан олдин 3,5% га нисбатан 16%), иккинчи чоракда АҚШ ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) кескин пасайишини тан олди.
Шу муносабат билан, Хассетт Қўшма Штатлар ҳукумати "одамлар яна оптимистик кайфиятда бўлиши учун" иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чоралар кўриши кераклигига ишонч билдирди.