Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Коронавирус АҚШни бутунлай забт этди

A A A
Коронавирус АҚШни бутунлай забт этди

Ғарбий Виржиния коронавирусга чалинишнинг илк ҳолати тасдиқланди, деб ёзмоқда «РБК» The Washigton Post газетасига таяниб. Шундай қилиб, коронавирус АҚШнинг барча — 50 та штатида, шунингдек, Колумбия округида аниқланди.

Ғарбий Виржиния губернатори Жим Жастиснинг сўзларига кўра, вирус Мэриленд штатига чегарадош Шарқий Панхандл ҳудудида аниқланган. «Биз бундай бўлишини билар эдик, бунга тайёргарлик кўргандик, ваҳима қилмаслигимиз керак», — деган губернатор.

Қайд этилишича, яқинда коронавирус ҳолати қайд этилган штатлар орасида Айдаҳо, Монтана ва Алабама ҳам  бўлган.

Жон Хопкинс номидаги Америка университети маълумотларига кўра, 18 март куни АҚШда 6 420 та коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган, 108 киши вафот этди, яна 17 киши касалликдан тузалди.

Киритилди: 10:57 18.03.2020. Ўқилди: 7074 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда