Хитойга қарши яна бир даъво AҚШда рўйхатга олинган. Янги COVID-19 пандемияси учун жавобгарликни ХХР ўз зиммасига олишига ишонган даъвогарларнинг умумий сони ўнтага етди, дея хабар берадиAssociated Press.
Висконсин штатида яшовчи 61 ёшли аёл Сандра Aндринг-Меер Хитойга қарши яна бир суд ишини бошлаш учун ариза топширган.
“Коронавирус билан касалланган бошқа беморлар ва бир қатор Aмерика компаниялари биргаликда аёлга коронавирус учун Хитойнинг айбини қонуний равишда исботлашга ёрдам беради”, — дейилади хабарда.
Манба: human.uz