Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Коронавирус: АҚШда ўлим камаймоқда

A A A
Коронавирус: АҚШда ўлим камаймоқда

Сўнгги бир кун ичида АҚШда коронавирус билан боғлиқ 785 та ўлим қайд этилди — бу икки ой ичидаги энг паст кўрсаткич.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, кунлик ўлим сони бир неча кун кетма-кет камаймоқда, бир кун олдин 808 та ўлим қайд этилган.

Шу билан бирга, вирусга чалинганлар сонининг юқори кўрсаткичи сақланиб қолмоқда, вирус турли штатларга тарқалмоқда. Бир кунда 21,5 мингдан ортиқ ҳолатлар аниқланди (бир кун олдин, тахминан 19 минг), мамлакатда ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 1,5 миллиондан ошди.

АҚШда эпидемия қурбонларининг умумий сони 90 минг кишидан ошди, мамлакат ушбу кўрсаткич бўйича дунёда етакчилик қилмоқда.

Киритилди: 19:03 19.05.2020. Ўқилди: 3023 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар