Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Коронавирус: АҚШ фожиавий рекордни янгилади

A A A
Коронавирус: АҚШ фожиавий рекордни янгилади

АҚШда сўнгги кеча-кундузда коронавирус инфекциясидан вафот этганлар сони 1169 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда “zarnews.uz” нашри хабар бермоқда.

Мазкур кўрсаткич бир-кеча кундузда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони бўйича қайд этилган рекордни янгилади. Бундан олдин энг юқори кўрсаткич Италияга тегишли эди. У ерда 27 март куни 969 нафар бемор вафот этган.

Жонс Хопкинс университети тақдим этган маълумотга кўра, АҚШда коронавирус инфекциясидан 3 апрель ҳолатига, жами 5926 нафар бемор вафот этган.

Киритилди: 23:23 03.04.2020. Ўқилди: 5039 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда