Хитойнинг Ухан шаҳрида АҚШ фуқароси коронавирус инфекцияси натижасида вафот этди. Бу ҳақда 8 февраль, шанба куни “The New York Times” газетаси АҚШнинг Пекиндаги элчихонасига асосланиб хабар берди.
Эркак тахминан 60 ёшда, у 6 феврал, пайшанба куни вафот этди. Бошқа тафсилотлар келтирилмади.