Бугун 7 декабрь, 2019 йил, шанба

O'ZB

Кормье UFC чемпиони Нурмагомедовни ажойиб жангчи деб атади

Кормье UFC чемпиони Нурмагомедовни ажойиб жангчи деб атади

Америкалик UFC жангчиси Дэниэл Райан Кормьенинг сўзларига кўра, россиялик спортчи Хабиб Нурмагомедов ажойиб жангчи. Спортчининг сўзларини “Yahoo Sports” порталига таяниб, “Газета.ру” хабар бермоқда.

Нурмагомедов енгил вазн тоифасида UFC чемпиони. У камарни 2018 йил апрелида америкалик Ал Яквинта билан дуэлда қўлга киритди ва ўша пайтдан бери битта ҳимояни муваффақиятли ушлаб турибди (ўша йилнинг октябрида ирландиялик Конор МакГрегорни мағлуб этган).

"Хабиб энг меҳнатсевар йигит. У жуда ёш бўлган, инглизчани билмаган, менинг ишимни томоша қилган, Кане Веласкес, Жош Томпсон, Жон Фитчнинг чиқишлари кузатган. Унинг кураш маҳорати кўпчилик ўйлагандан кўра яхшироқ, у моҳир курашчидир. Унинг инсоний фазилатлари уни шу қадар ўзига хос бўлишга тайёрладики, одамлар унга яқинлашди, у тасаввур қилиб бўлмас даражада ёрқин юлдузга айланди", — деди Кормьер.

 

 

Киритилди: 20:26 11.08.2019. Ўқилди: 823 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!