Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Конор Макгрегордан енгилган Дональд Серроне ярим йил жанг қила олмайди

Конор Макгрегордан енгилган Дональд Серроне ярим йил жанг қила олмайди

UFC жангчиси Дональд Серроне 6 ой жанг қила олмайди, деб хабар бермоқда MMA Junkie.

Бунга сабаб сифатида Серроненинг Конор Макгрегор билан жанг кўрсатилмоқда. Дональд ушбу жангда жуда оғир зарбаларни қабул қилиб олган тарзда атиги 40 сония ичида мағлубиятга учраганди.

Шундан сўнг спортчи шифохонага олиб кетилганди. Унда бурун синиши юз бергани тахмин қилинмоқда.

Маълумот учун, америкалик спортчи MMA’даги фаолияти давомида 36 та жангда ғалаба қозонган бўлса, 14 та жангда мағлубиятни қабул қилиб олган.

Киритилди: 15:53 23.01.2020. Ўқилди: 2369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!