Конгресс аъзолари АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятидан Украинага ҳарбий ёрдам учун ажратилган маблағларнинг сарфланиши ҳақида батафсил маълумот беришни талаб қилди, деб ёзади Politico.
“АҚШ ҳукумати Украина халқига ёрдам бериш учун миллиардлаб гуманитар, иқтисодий ва ҳарбий ёрдам юбормоқда... Америка халқи эса Конгрессдан кучли назорат ва Мудофаа вазирлигидан тўлиқ жавобгарликни кутмоқда”, — дея сенатор Элизабет Уоррен сўзларидан иқтибос келтирилган нашр.
Politico маълумотларига кўра, Украинага 40 миллиард долларлик ёрдам пакети тасдиқланишидан олдин ҳам Пентагон Конгресснинг харажатларни назорат қилиш талабларини бажаришга қийналаётган эди.
Қонунчилар Киевга келажакдаги потенциал ёрдам пакети Конгрессдаги кўп қўллаб-қувватловни йўқотиши мумкинлигидан огоҳлантирди.