Бугун 27 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Конгода ҳарбий офицерлар бўлган самолёт ҳалокатга учради

Конгода ҳарбий офицерлар бўлган самолёт ҳалокатга учради

Конго Демократик Республикасида бортида мамлакат Қуролли кучлари зобитлари бўлган ҳарбий самолёт ҳалокатга учради. Фожиа 25 сентябрь куни Кванго провинциясининг маъмурий маркази Кенге шаҳрида содир бўлган. Mediacongo портали маълумотларига кўра, Конго ДР Қуролли кучлари бош аудитори ва бир нечта юқори мартабали офицерлар айнан шу аҳоли пунктида авиаҳалокатда ҳалок бўлган.

Ҳодиса мамлакат жануби-ғарбида жойлашган Кванго провинцияси пойтахти Кенге шаҳрида содир бўлган.

Кенге шаҳри ҳудудида учувчи техник носозликлар юзага келганини маълум қилган. Кейин у фавқулодда қўнишга уринган. Амма самолёт Кенге туманларидан бирида ҳалокатга учраган.

Aerotime портали маълумотларига кўра, ҳалокатга учраган самолёт Let L-410 бўлиб, уни Tracep Congo Aviation компанияси бошқарган.

Ҳозирда фавқулодда вазиятнинг аниқ сабаблари ҳамда қурбонларнинг якуний сони мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.

Киритилди: 22:44 26.09.2026. Ўқилди: 334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!