Конго Демократик Республикасида Эбола иситмаси билан касалланиш бўйича тасдиқланган ҳолатлар сони 8 мингдан ошди.
Бу ҳақда Reuters агентлиги ДР Конго ҳукумати маълумотларига таяниб хабар берди.
Жамоат саломатлиги институтининг сўнгги ҳисоботига кўра, мамлакатда 8 067 та касалланиш ҳолати қайд этилган, 3 901 киши вафот этган.
Эболанинг Бундибугйо тури вируси сабаб бўлган ушбу авж олиш Конго тарихидаги энг йирик ва энг кўп қурбон келтирган эпидемияга айланди. У кўлами бўйича 2018–2020 йиллардаги эпидемиядан ҳам ошиб кетди.
Ҳозирги авж олиш кўлами жиҳатидан фақат 2014–2016 йилларда Ғарбий Африкада кузатилган Эбола эпидемиясидан ортда қолмоқда. Ўшанда Гвинея, Либерия ва Сьерра-Леонеда 28 600 дан ортиқ киши вирус юқтирган ва 11 мингдан зиёд одам вафот этган эди.