Демократик Конго Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар вазирлиги мамлакатда Эбола иситмасидан вафот этганлар сони расмий маълумотларга кўра 600 нафарга етганини маълум қилди.
Бу ҳақда РИА Новости вазирликка таяниб хабар бермоқда.
«Тасдиқланган ҳолатлар — 1759 та. Вафот этганлар — 600 нафар. Ўлим кўрсаткичи — 34,1%», — дейилади вазирлик баёнотида.
Шунингдек, соғайиб кетган беморлар сони 285 нафарга етгани аниқлаштирилган.