Франциянинг Марсель шаҳри кўчаларида фаррошларнинг иш ташлаши натижасида ахлатлар тўпланиб қолган.
Бу ҳақда France 3 телеканали хабар берди.
Чиқиндиларни йиғиш билан шуғулланувчи “Veolia” хусусий ширкати ходимлари раҳбарият билан келишмовчиликлар туфайли бир неча кундан бери иш ташлашда. Улар меҳнат шароитларининг ёмонлиги, хусусан, ходимлар ва жиҳозларнинг етарли эмаслигидан норози. Шу сабабли, шаҳарнинг айрим ҳудудларида бутун ахлат тоғлари пайдо бўлди.
Ҳаддан ташқари тўлдирилган ахлат қутилари чиқиндиларининг тўғридан-тўғри йўлакларга ташлаб кетишини тўхтатиш учун Марсель мэрияси кўчаларга катта ахлат контейнерларини жойлаштиришга мажбур. Шу билан бирга, шаҳар ҳокимияти хусусий корхона ичидаги можароларга аралаша олмаслигини таъкидлади.
Чиқиндичилар, улар илгари сурган шартлар бажарилмагунча, иш ташлашни давом эттириш ниятида эканликларини айтишди. Veolia раҳбарияти иш ташловчилар вакилларини қабул қилиб, улар билан музокараларни бошлашга рози бўлди.