Бугун 28 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Колумбияда юз берган кўчки оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

Колумбияда юз берган кўчки оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

Колумбиянинг Меделин шаҳри маъмурияти 24 июн куни кучли ёмғирдан кейин содир бўлган кўчки қурбонлари сони 16 кишига етганини маълум қилди. Камида саккиз киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Мэрия маълум қилишича, янги жасадлар кучли ёмғирлар кўчкига сабаб бўлган Белло ва Алтос-де-Ориенте туманларида топилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 50 га яқин уй зарар кўрган. Қутқарув ишлари узлуксиз давом этмоқда.

Шунингдек, сув тошқинидан жабр кўрган 971 киши шаҳар бошпаналарига жойлаштирилиб, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилаётгани маълум қилинди.

Киритилди: Бугун 11:20. Ўқилди: 266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!