Колумбияда 6,5 магнитудали зилзила қайд этилди, деб хабар бермоқда Колумбия геология хизмати. Зилзила мамлакатнинг марказий қисмида содир бўлган.
Россия Фанлар академияси Ягона геофизика хизмати Олтой-Саян бўлими маълумотларига кўра, зилзила эпимаркази Виллависенсио шаҳридан 73 километр шимоли-шарқда, манба 10 километр чуқурликда бўлган. Эпимарказдаги ер силкинишлари интенсивлигидан келиб чиқиб, зилзила “ҳалокатли” деб баҳоланмоқда.
Ер силкинишлари мамлакатнинг бир қанча шаҳарларида, жумладан, эвакуация тадбирлари олиб борилаётган пойтахт Боготада ҳам сезилган. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ, деб хабар беради mir24.tv.